Салоҳ ва де Брюйне Саудияга қачон олиб келиниши маълум бўлди

Саудия Арабистони клублари Европанинг энг ёрқин юлдузларини жалб этиш учун молиявий имкониятларидан кенг фойдаланиб келмоқда.

Шайхларга қарашли клублар анчадан бери Англия Премьер-лигаси юлдузлари – “Ливерпуль” тўпурари Муҳаммад Салоҳ ва “Манчестер Сити” плеймейкери Кевин де Брюйнени трансфер қилишни кўзлаяпти.

The Telegraph нашрининг ёзишича, саудияликлар бу футболчилар трансфери бўйича стратегия ўйлаб чиқди. Улар ҳар икки ўйинчини 2025 йилнинг январида қўлга киритишга ҳаракат қилади.

Ҳар икки юлдузнинг ўз клублари билан шартномаси келаси мавсум охирида ниҳоясига етади. Агар улар тез орада битимни янгиламаса, саудияликлар келаси қишда музокарага киришиб, Салоҳ ва де Брюйнени бадал пулисиз ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!