Салоҳни ёзда Олимпиадага олиб кетишмоқчи

Миср футбол федерацияси “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни Токиода бўладиган Олимпия ўйинларига олиб кетиш фикридан қайтмаяпти.

Айтиш керакки, Олимпиадада 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоалар иштирок этади. Аммо қоидага кўра терма жамоалар ўз сафини 3 нафар ёши катта бўлган футболчилар билан кучайтириши мумкин.

“Салоҳ ҳозирги пайтда дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири. Унинг Миср Олимпия терма жамоасига чақирилиши эса одатий ҳолдир. Биз март ойида бўладиган ФИФА кунларидан сўнг “Ливерпуль” билан бу борада музокаралар бошлаймиз”, - деди Миср Олимпия терма жамоаси бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!