Самбо. Ҳамюртларимиз жаҳон чемпионатида 17 та медаль қўлга киритди
14-16 октябрь кунлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ёшлар, ўсмирлар ва кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. 23 та мамлакат спортчилари қатнашган ушбу чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муваффақиятли иштирок этишди.
Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, вакилларимиз мусобақада умумий ҳисобда 17 та медаль қўлга киритишди. Шуларнинг 3 таси олтин, 7 таси кумуш ва яна 7 таси бронза медалларидир.
Терма жамоамизда мусобақа якунига кўра, совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:
Ёшлар:
Олтин:
-64 кг: Диёр Пирназаров
-65 кг: Мухлисахон Қодирберганова
Кумуш:
-50 кг: Гулҳаё Жўраева
-72 кг: Моҳигул Комилжанова
+98 кг: Асрор Ҳамидов
Бронза:
-58 кг: Эгамберган Искандаров
-79 кг: Шохжаҳон Темиров
-54 кг: Ўғилхон Кенжабоева
-59 кг: Феруза Бобокулова
Ўсмирлар:
Олтин:
+98 кг: Махмуджон Махсудов
Кумуш:
-71 кг: Шахриёр Каримов
-65 кг: Мухлиса Турдиева
-59 кг: Феруза Бобокулова
Бронза:
-98 кг: Қутлимурод Нумонов
-72 кг: Севинч Махмуджонова
-47 кг: Уйбўлсин Ҳакимова
Кадетлар:
Кумуш:
-46 кг: Неъматжон Худойберганов.
Фикрлар