Самбо:Тошкентда ўсмир ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади
Ads

Ўзбекистон самбо Асоциацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси томонидан 10-14 октябрь кунлари пойтахтимизда самбо бўйича ўсмир ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Таъкидлаб ўтиш лозимки, самбо бўйича бундай нуфузли турнир юртимизда илк бора ўтказилмоқда. Шунингдек, очилиш маросими 11 октябрь куни бўлиб ўтади. Мусобақалар Юнусобод туманида жойлашган “Ўзбекистон” спорт мажмуасинининг универсал залида бўлиб ўтади. 

Кириш мутлақо бепул эканлигини ҳам айтиб ўтишимиз лозим.