Самвел Бабаян Жиззахдаги мағлубиятни қандай изоҳлади?
«Сўғдиёна» – «Локомотив» (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда жиззахликлар матбуот хизмати хабар берди.
- Менимча, бугунги ўйин ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Афсуски, катта ташаббусга эга бўлиб, кўплаб вазиятлар яратиб мағлуб бўлдик. Бу футболнинг бир бўлаги. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Хатолар устида ишлаймиз.
«Сўғдиёна» билан Тошкентдаги учрашувда ҳам, бугун ҳам кўплаб вазиятлар яратдик. Тошкентда 88-дақиқада ҳисобни очгандик. Бугун биттадан кўпроқ гол уришимиз мумкин эди.
Мана шундай қайноқ якунни кутгандим. Сабаби икки жамоа курашди. «Сўғдиёна» ҳисобни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилди, биз эса ғалабани кўзлаб ҳужумга ўтавердик. Афсуски ўхшамади, бу биз учун катта дарс бўлди, – деди Самвел Бабаян.
Фикрлар