Самвел Бабаян: Майдоннинг ҳолати ва ҳавонинг бироз ноқулайлиги туфайли футболчилар нафас олишда қийналишди

«Бунёдкор» - «Локомотив» (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида Самвел Бабаян қатнашди. Бу ҳақда "Локомотив" клуби матбуот хизмати хабар берди.

- Бугун чемпионатнинг икки етакчи жамоалари майдонда саф тортишди. Ўйиндан олдин икки жамоага ҳам юқори имконият бериб бўлмасди. Бугун биз уч очко қўлга киритиш учун қаттиқ курашдик. Афсуски, ҳисоб 1:0лигида кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда ҳам биз рақиб дарвозаси томон чиройли юришлар уюштирдик. Кўплаб вазиятлар ярата олдик. Тўғри, ҳозирда ўйиннинг чуқур тахлилини қилиб бўлмайди. Бироқ жамоам қадам ва қадам ўйин сифатини яхшилаб бормоқда. «Локомотив» олдинга ҳаракат қилади ва янада сифатли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилади.

- Жамоанинг икки қанот ҳимоясида вингерлар ўйнашди. Жамоанинг ёшлар таркиби эса биринчи ўринда кетмоқда. Наҳотки ёшлар жамоаси таркибида асосий таркиб ўрнини боса оладиган ҳимоячилар бўлмаса...

- Ҳақиқатдан ҳам ёшларимиз биринчи ўринда. Бугун уларнинг вақти эмасди. Тўғри, рақибимиз ҳам ёш футболчилардан ташкил топган. Бироқ улар бугунги кунда асосий таркибда ўйнай олишмади. Ўйиндан олдинги йиғилишда йўқотишларнинг ўрнини қай тариқа тўлдира олишимиз мумкинлигини ўрганиб чиқдик. Даврон Ҳошимов ва Олег Зотеэвнинг ўрнига вингерларни қўйиш мен учун ҳам ёқимли эмас. Ўйин давомида улар кам хато қилишди ва ўзларини кўрсата олишди.

- Ўйин услуби, мураббий имзоси кўринмаётган эди.

- Ўйинни қандай кўрасиз билмайман. Аммо мен бошидан айтганман, ривожланиш зинама зина келади. Айрим ҳолатларда биз тўпни ушлаб туриш борасида ёмон, баъзида ажойиб тарзда ўйнаяпмиз. Тан оламан, ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги мувозанат бизда етишмаяпти. Ушбу жиҳат борасида ишлаш керак. Мағлуб бўлган бир неча ўйинларимизда баҳсни биз назорат қилдик ва вазиятлар яратдик. Асосий муаммоимиз - вазиятлардан фойдалана олмаслик бўлаяпти. 

Агарда вазиятлардан фойдалана олганимизда, футболчиларнинг руҳий ҳолати ҳам анча яхши бўларди, балки, ўйиннинг якуний натижаси ҳам бошқачароқ кўриниш оларди. Ишлаш керак бўлган жиҳатларимиз жуда кўп. Таъкидлаб ўтганимдек, зинама зина ўйин сифатимизни яхшилаб боряпмиз.

- Нима учун жамоа иккинчи бўлимда чуқур ҳимояга ётиб олди?

- Биринчи бўлимда уриб олган голимиздан кейин ҳам ёмон ҳаракат қилмадик. Иккинчи бўлимда эса асосий эътиборни прессингга бердик. Майдоннинг ҳолати ва ҳавонинг бироз ноқулайлиги туфайли футболчилар ҳам нафас олишда қийналишди. Лекин узоқ вақт давомида юқори прессингда ўйнашнинг иложи йўқ. Баъзида ҳимояда ўтириб, омадимизни қарши ҳужумдан изладик. Лекин вазиятлардан фойдалана олмадик.

- Миллий терма жамоадан кетганингиздан кейин илк марта «Миллий» стадионига қайтдингиз. Бу сизга қандай босим берди?

- «Бунёдкор»нинг катта босими бор. Мамлакатимизнинг асосий аренаси. Бу ерда ўйнашнинг ўзи лаззатли. 2017 йилги бўлган воқеалар эса хотирага айланди. Энди ўтган ишларни унутиб, олдинга ҳаракат қилиш керак. Исталган мураббий ва футболчида ушбу стадионга келганидан кейин ишига бўлаётган иштиёқ кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдусамат Жураев
26/08/2019 23:46
Каечелский келиб хам нима кила оларди буладиган иш булиб булди хаммаси умуман тугади
&
BBS UZB
27/08/2019 09:28
Babayan idi n. x.
Абдусамат Жураев
26/08/2019 23:45
БАБА УНАЙ УКАНГ БУШАДИ ХУДОГА ШУКУР БИР КАМАЗ ТОШ ОТВОРАМИЗ ЖОРЖ МОРЖ ОРКАСИДАН