Санчес эртага "Интер"да тиббий кўрикдан ўтади

Аввал хабар берганимиздек "Манчестер Юнайтед" клуби форварди Алексис Санчес тез орада "Интер"га кўчиб ўтади.

Sky Sports Italia нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли чилилик футболчи эртага 20 август куни “нерадзуррилар” сафида тиббий кўрикдан ўтади.

Маълумот учун, Алексис Санчес  “Манчестер Юнайтед”да 2018 йилнинг январидан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 45та ўйинда майдонга тушди ва 5та гол ҳамда 9та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!