Санчес "Реал" афсонасининг тарихий рекордини йўққа чиқарди
"Бетис" яримимоячиси Хоакин Санчес бугун “Атлетик”га қарши бўлиб ўтган ўйинда хет-трик муаллифига айланди.
Эътиборлиси, 38 ёшли Санчес Испания Ла Лигаси тарихида хет-трик қайд этган энг ёши катта футболчига айланди.
Таъкидлаш керакки, бунгача ушбу рекорд "Реал" Мадрид клуби собиқ футболчиси Альфредо Ди Стефанога тегишли эди. У 1964 йилнинг 15 март куни 37 ёшида хет-трик қайд этган эди.
Фикрлар