"Рома" "ПСЖ" ярим ҳимоячиси Ренату Санчешнинг ижарасини муддатидан олдин бекор қилмоқчи. Бу ҳақда журналист Даниеле Лонго хабар бермоқда.

Римликларни футболчининг юқори жароҳатлар даражаси қониқтирмаяпти. Жорий мавсумда 26 ёшли ярим ҳимоячи А серияда бор йўғи 5 та ўйинда майдонга тушиб, жами 116 дақиқа ҳаракат қилди. 

"Бўрилар" аллақачон "ПСЖ"ни португалияликни муддатидан олдин қайтариш истагини билдирган. Парижликларнинг муносабати ҳозирча номаълум.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!