Санчо АПЛга қайтмоқчи эмас, у Ла Лига клубларидан таклиф кутмоқда

Инглиз матбуоти хабарига кўра, Жейдон Санчо "Манчестер Юнайтед"га ўтишни хоҳламаяпти. Олдинроқ, "қизил иблислар" 19 ёшли форвард учун 100 миллион евродан зиёд маблағни ажратишга тайёрлиги хабар қилинган эди.

Аммо футболчининг ўзи Ла Лига гранд клублари, аниқроғи "Барселона" ёки "Реал" трансферига қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил "Манчестер Сити"дан "Боруссия"га кўчиб ўтган Санчо сўнгги вақтларда дортмундликлар бош мураббийи Люсьен Фавр билан муносабати ёмонлашган ва у асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйишга улгурди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!