Санчо гол уришда Месси ва Роналдуга тенглашди (фото)

Бундеслиганинг навбатдаги турида хет-трик қайд этган “Боруссия” футболчиси Жейдон Санчо голлари сонини 17 тага ва голли пасларини 16 тага етказиб олди.

Squawka нашри тарқатган маълумотга кўра, 2006-2007 йилги мавсумдан буён бир мавсумда 15 тадан кўп гол уриб, 15 тадан ортиқ голли пас оширишни атиги беш киши уддалаган экан. Хусусан, бу кўрсаткичга Лионель Месси тўрт маротаба, Эден Азар икки бор, Криштиану  Роналду ва Луис Суарес бир мартадан эришган.

Шу тариқа, Санчо ҳам тўпурар, ҳам ассистент вазифасини бажаришга қодир буюк ўйинчилар қаторига қўшилди.

EZXMF13WAAAJ9Cd_1

EZXMGzfXYAAyi9J (1)

EZXMH54XQAEFa-y (1)

EZXMI9LX0AAPQ26 (1)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!