
Санчо "Ювентус" нишонида!
Жейдон Санчо фаолиятини Италияда давом эттириш имкониятига эга.
Инсайдер Жанлука ди Марцио берган маьлумотларга қараганда, Туриннинг "Ювентус" клуби англиялик вингерни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. "Манчестер Юнайтед" хам Санчодан қутилиш ниятида. Жейдоннинг ўйин услуби ва тезкорлиги Италия клубининг қарши хужумида асосий қуролига айланиши мумкин. "Зебралар" 25 ёшли футболчи учун 10 миллион евро ва қўшимча 5 миллион бонус таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, Санчо ўтган мавсумни ижара асосида "Челси"да ўтказган эди. У Лондон клуби сафида умумий 42 та ўйинда майдонга тушиб, ўз хисобига 5 та гол ва 10 та голли узатмани ёздириб қўйган.
Фикрлар