Сане: "Бавария"да кўп унвонларни қўлга киритмоқчиман
Германиялик ярим ҳимоячи Лерой Сане "Манчестер Сити"дан "Бавария"га кўчиб ўтганидан сўнг ўзининг таасуротлари билан ўртоқлашди.
"Бавария" – ўз олдига катта мақсадлар қўядиган жуда катта клуб. Уларнинг танлаган йўли менинг қарашларимга мос келади. Жамоа билан машғулотларга киришишни сабрсизлик билан кутяпман.
Ханс Флик билан эски қадрдонлармиз, муносабатларимиз жуда яхши. У билан бирга ёшлар терма жамоасида бирга ишлаганмиз.
"Бавария" сафида кўп унвонларни қўлга киритмоқчиман ва мен учун биринчи ўринда Чемпионлар лигаси ғолиблиги", - дейди Сане.
Фикрлар