Сане "Ливерпуль"нинг таклифини нега рад этди?

"Ливерпуль" клуби "Манчестер Сити" вингери Лерой Санени сотиб олиш истагини билдирган. Бу ҳақда Sport Bild нашри футбол бўлими бошлиғи Кристиан Фальк гапириб ўтди.

“Мерсисайдликлар германиялик футболчига ёзда “Энфилд”га кўчиб ўтишни таклиф қилишган, аммо ундан рад жавобини олишган. У “Сити” мухлисларини сотиб кетишни хоҳламади”, - дейди Фальк.

Санега “Бавария” ҳамон асосий даъвогар сифатида тилга олинмоқда. Унинг ҳозирги трансфер нархи эса 80 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!