Сане "Манчестер Сити"да қолишга тайёр
"Манчестер Сити" клуби вингери Лерой Сане жамоада қолиши мумкин.
The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли германиялик футболчи агар клуб томонидан унга янги шартнома таклиф қилинса, ушбу таклифни кўриб чиқишга тайёр.
Бундан аввалроқ, Саненинг ёзда “Бавария”га ўтиши борасида жуда кўп хабарлар тарқалган эди.
Сане ўтган йилнинг августида тиззасидан жиддий жароҳат олган эди. У январь ойи охирига келибгина сафга қайтди.
Фикрлар