Сане қишда "Бавария"га ўтмоқчи

“Манчестер Сити” клуби вингери Лерой Сане яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида жамоадан кетмоқчи. Бу ҳақда Sport Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 23 ёшли германиялик футболчи катта эҳтимол билан фаолиятини “Бавария”да давом эттиради. Айтиш керакки, мюнхенликлар Санени аслида ўтган ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи эди, бироқ, кутилмаган жароҳат сабаб ушбу трансфер барбод бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Саненинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!