Сане "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилмоқда

Мавсумлар оралиғида "Манчестер Сити"дан кетмоқчи бўлиб юрган Лерой Сане фаолиятини "Реал" Мадридда давом эттиришни хоҳламоқда. Бу ҳақда испан нашрлари хабар тарқатди.

Унга кўра 23 ёшли германиялик футболчининг агенти ўзи “қироллик клуби”дагилар билан боғланган ва мижозининг хизматларини таклиф қилган. Ушбу трансфер эса 160 млн еврога баҳоланмоқда.

Қайд этиш лозимки, Санеда шунингдек “Бавария”дан таклифлар бор, бироқ у яна Германияга қайтишни хоҳламаяпти.

Маълумот учун, Сане жорий мавсум “Сити” сафида жами 46та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16та гол ва 18та ассист ёздириб қўйишга эришди. Унинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!