Сане тез орада "Бавария"га ўтиши мумкин
"Манчестер Сити" клуби вингери Лерой Сане тез орада "Бавария" футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра немис гранди 23 ёшли германиялик футболчини имкон қадар тезроқ ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Айтиш керакки, “Бавария” Санени ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олиши мумкин эди. Бироқ, футболчининг кутилмаганда жиддий жароҳат олиши мюнхенликларни ўйлантириб қўйди. Шифокорларнинг сўзларига кўра Сане келгуси йилнинг март ойидан бошлаб майдонга қайтиши мумкин.
Ўз навбатида “Манчестер Сити” ҳам мавсум якунлангач Санени 98,7 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Фикрлар