Саненинг жароҳати жиддий. "Бавария" уни сотиб олмайди
"Манчестер Сити" вингери Лерой Сане катта эҳтимол билан узоқ муддат даволанишига тўғри келади.
Маълумотларга қараганда 23 ёшли германиялик футболчининг тиззасидаги жароҳати ўта жиддий. Унинг қачон сафга қайтиши бугун ўтказиладиган тўлиқ тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Бавария” 110 млн евро эвазига Санени сотиб олиш бўйича келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, ушбу ҳолатдан сўнг мюнхенликлар катта эҳтимол билан уни сотиб олиш фикридан қайтишади.
Фикрлар