Санжар Файзиевнинг Пунадаги эртаги якунланди
Ads

Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида "KPIT-MSLTA ATP Challenger" мусобақасининг жуфтлик баҳсларида чорак финал босқичи ўтказилди. 

Соврин жамғармаси 50,000 АҚШ доллари бўлган ушбу турнирнинг мазкур даврасида ҳамюртимиз Санжар Файзиев қозоғистонлик Александр Недовесов ҳинд теннисчилари – Рамкурам Раманатан ва Вижай Сундар Прашантга қарши ўйин ўтказишди.

Ушбу баҳсда Санжар ва Александр 3:6, 4:6 ҳисобида рақибларига имкониятни бой бериб қўйди.