Санжар Раҳмонов 22 феврал куни Тошкентга қайтади
Ads

Профессионал боксчимиз Санжар Раҳмонов (10-0-1, КО5) 22 феврал куни Ўзбекистонга қайтиб келади.

Бу боксчи сўнгги марта 2018 йил 27 январида рингга кўтарилиб, америкалик Хилон Виллиамсни 2 раунддаёқ нокаутга учратишнинг уддасидан чиққан эди.

27 ёшли боксчи 2015 йил июнида профессионал фаолиятини бошлаган бўлиб, шу вақтга қадар 11 марта рингга чиқиб, 10 ғалаба (шулардан 5 таси нокаут) ва 1 марта дуранг қайд этган.