Санжар Раҳмоновнинг қачон жанг қилиши маълум бўлди

Флойд Мейвезер билан ҳамкорлик қилаётган Санжар Раҳмонов (12-3-1,6 КО) тез орада навбатдаги жангини ўтказади. Унинг сайтимизга маълум қилишича, айни кунда музокоралар давом этмоқда. Жанг август ойига мўлжалланмоқда. Ҳозирча рақиб ва аниқ сана маълум эмас. Бироқ, бунга ҳам тез орада ойдинлик киритилади. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Маълумот учун, Санжар Раҳмонов сўнги бора, АҚШ вакили Кит Хантерга қарши реванш жангида рингга кўтарилиб, очколар ҳисобига имкониятни бой берганди. 

Санжар_1

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)