Санжар саралашдан чиққан теннисчини базўр енгди

 
Қатарда такил этилган "Фьючерс" турнирида иштирок этаётган Санжар Файзиев мусобақани қийин ғалаба билан бошлади.
 
Дастлабки босқичда саралашдан чиққан теннисчи - италиялик Мирко Кутулига қарши ўтказган Санжар рақибини енгиш учун анча тер тўкишга мажбур бўлди. Ўзбекистонлик теннисчи жиддий қаршиликка дуч келган бўлса-да, бой тажрибаси эвазига икки соатдан ошиқ давом этган баҳсни 7:5, 7:6 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.
 
Иккинчи даврада Санжар Файзиев саралашдан муваффақиятли ўтган яна бир теннисчи - Сезар Тестонига қарши кортга чиқади.
 
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!