Санжар Турсунов: АГМК "Ал-Гарафа"дан қўрқмайди, лекин...
ОЧЛ плей-офф доирасидаги "Ал-Гарафа" - АГМК учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилди ва унда АГМК ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов иштирок этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
"Эртага бизни қийин ўйин кутиб турганини биламан. "Ал-Гарафа" чемпионатда қониқарли ўйнай олмаётган бўлсада, ОЧЛ буткул бошқа мусобақа ва бунга чалғимаслик лозим.
Ҳаммаси битта ўйинга боғлиқ. Ҳар қандай жамоа бир ўйинга бошқача кайфиятдаги муносабат билан тушиши мумкин. Шуни айтишим мумкинки, АГМК "Ал-Гарафа"дан қўрқмайди, лекин рақибни ҳурмат қилади.
Эртага ғалаба қозониб, Олмалиққа байрам тақдим этиш ва Ўзбекистон клубларининг халқаро майдондаги мавқеини кўтариш учун боримизни бериб ҳаракат қиламиз".
Шу пайт жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов гапга қўшимча қилиб, мен жамоамга ва Санжар Турсуновни кўрсатиб, футболчиларга ишонаман, дея дадил гапирди", - деди Турсунов.
Фикрлар