Санжар Турсунов финалга йўл олди

  • 25 ноябрь, 2017, 20:01
  • 0
  • Бокс

Россиянинг Белоярский шаҳрида ўтаётган бокс бўйича “Нефт мамлакатлари кубоги”да ярим финал беллашувлари ўтказилди.

-91 кг вазн тоифасида рингга чиққан боксчимиз Санжар Турсунов мазкур қарама-қаршиликда беларуслик Сергей Корнев билан куч синашди ва вакилларимизнинг муваффақиятли юришларини давом эттирди.

Шундай қилиб, эртанги финал беллашувларида Ҳасанбой Дўсматов (52 кг), Иқболжон Холдоров (64), Исроил Мадримов (75 кг) ва Санжар Турсунов (-91 кг) иштирок этишади.

Эслатиб ўтамиз, боксчимиз бундан олдинги жангда латвиялик Владислав Левшани мағлуб этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!