Сантос «Манчестер Юнайтед»га ўтиш бўйича қарор қабул қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Челси» ярим ҳимоячиси Андрей Сантосга «Манчестер Юнайтед» жиддий қизиқиш билдиргани ҳақида аввалроқ хабарлар тарқалган эди.

Манбаларга кўра, футболчининг ўзи ҳам Англиянинг бошқа грандига ўтиш вариантини кўриб чиқишга тайёр. 

 

Сантос «Манчестер Юнайтед» таклифини қабул қилишга рози экани айтилмоқда. У майдонга кўпроқ тушишни истайди ва «Челси»да катта рақобат шароитида асосий таркиб учун курашиш анча қийин бўлишини яхши тушунади. Лондон клуби бразилиялик ярим ҳимоячини 50 миллион фунт атрофида баҳоламоқда.

 

Андрей Сантос ҳозиргача «Челси» таркибида жами 47 ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!