“Сантос” Неймарнинг ПСЖга ўтишидан қанча пул ишлаган?

Бразилиянинг “Сантос” клуби президенти Модесто Рома клуб тарбияланувчиси Неймарнинг “Барселона”дан ПСЖга трансферидан қанча пул ишлаганини маълум қилди.

“Ха ПСЖ бизга ҳақиқатдан ҳам компенсация тўлади. Биз уларни қабул қилдик. Аниқ суммани билмайман. Лекин 9 млн еврога яқин сумма”, – деб айтиб ўтди Рома.

Маълумот учун, ФИФА қоидаларига кўра, футболчини тарбиялаган клуб трансфер суммасининг 4 % ни олиши керак.