"Сантьяго Бернабеу"даги ҳуштакбозлик ёхуд "Реал" мухлислари жамоанинг кўрсатган ўйинидан норози
"Реал" ўз майдонида ўтган жавоб баҳсида "Лейпциг" билан дуранг ўйнаб, кейинги босқич масаласини ҳал қилди. Аммо учрашув мадридликлар хоҳлаган тарзда ўтгани йўқ. Статистикага эътибор қаратсак, меҳмонлар деярли икки баробар кўпроқ дарвозага зарба йўллаган.
Хаттоки Анчелотти шогирдларининг XGси битта голга ҳам етгани йўқ, Айниқса "Реал"нинг биринчи таймда кўрсатган ўйини ушбу мавсумдаги энг ёмонларидан бири эди. Буни кўрган мадридлик фанатлар бўлим сўнггида ўз сюклиларига нисбатан ҳуштакбозлик қилишди.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Карло Анчелотти бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Танқидларни тўғри қабул қилиш керак. Бугун мухлисларнинг ҳуштакбозлигига лойиқ эдик", - деди италиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Реал"ни олдинда Ла Лига доирасида "Сельта"га қарши уй учрашуви кутиб турибди.
Фикрлар