Саралашдан чиққан теннисчи энг кучли ракетка устасини мағлуб этди
Ads
 

Австралиянинг Хобарт шаҳрида аёллар ўртасида ўтказилаётган теннис турнирининг чорак финал учрашувида кутилмаган натижалар қайд этилди.

Мусобақани саралаш беллашувларидан бошлаган бельгиялик Элисе Мертенс чорак финалда биринчи рақамли теннисчи Кики Бертенсга (Нидерландия, 1) рўбарў бўлди. Кучли теннисчига қарши ҳайиқмай ўйнаган Элисе рақибабасини 6:2, 7:5 ҳисобида таслим қилди.

Саралашдан чиққан яна бир теннисчи - хорватиялик Яна Фетт эса парагвайлик Вероника Сепеде-Ройг устидан 6:1, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Қолган учрашувлар қуйидагича якунланди: Леся Цуренко (Украина)— Шелби Рожерс (АҚШ) 4:6, 6:4, 6:3, Риса Одзаки (Япония, Q) — Моника Никулеску (Руминия, 3) 4:6, 4:6.

Ярим финалда қуйидаги жуфтликлар куч синашади:

Моника Никулеску (Руминия, 3) — Леся Цуренко (Украина) - : -

Элисе Мертенс (Бельгия, Q) — Яна Фетт (Хорватия, Q) - : -

SPORTS.uz