Сардор фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин

Cittacelesta нашри тарқатган хабарга кўра, 24 ёшли форварда "Лацио" клуби қизиқиш билдирмоқда. Римликлар Уэсли Мораесни қўлга кирита олмагач, янги ҳужумчи излашмоқда.

"Лацио" спорт директори Игли Таренинг рўйхатидаги илк футболчи эса СПАЛ етакчиси Андреа Петанья бўлиб турибди. Мазкур рўйхатда эронлик ҳужумчи ҳам ўрин олган.

Маълумот учун, Азмун 2019 йил аввалида "Рубин"дан "Зенит"га ўтган эди. У питерликлар сафида жами 12 баҳсда майдонга тушди ва 9 та гол киритиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!