Сардор Рашидов жамоадоши "Реал"га қарши майдонга тушмайди

 

Мадриднинг “Реал” жамоасининг собиқ аъзоси, “Ал-Жазира” ярим ҳимоячиси Лассана Диарра “Реал”га қарши клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финалида иштирок эта олмайди.

32 ёшли футболчи жароҳатидан бутунлай фориғ бўлишга улгурмади. Тажрибали ярим ҳимоячи ноябрь ойидан буён майдонга туша олмаяпти.

Маълум бўлишича, Диарра “Ал-Жазира”нинг “Реал”га қарши Абу-Дабида бўлиб ўтадиган ўйинини стадиондан кузатиб боради.

“Реал” ва “Ал-Жазира” ўртасидаги учрашув 13 декабрь куни “Zayed bin Sport City” майдонида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!