Сардор Рашидов: "Пахтакор" ўйин амалиётига эга бўлиш учунгина келадиган клуб эмас"

Биласиз, эртага Ўзбекистон Суперкубогидан ўрин олган "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

Ушбу ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "шерлар" футболчиси Сардор Рашидов иштирок этди. 

– Рақибнинг ўйини менга ёқади. Мухлислари ҳам яхши муҳит юзага келтиришади. Биз "Пахтакор" ишқибозларига соврин билан хурсандчилик тақдим этишни хоҳлаймиз.

"Пахтакор" ўйин амалиётига эга бўлиш учунгина келадиган клуб эмас, бу катта клуб. Ҳозир жамоага ғалабалар учун ёрдам беришни истайман. Бу йил Чемпионлар Лигасида нималарга қодирлигимизни кўрсатишни хоҳлаймиз. Ўзбекистонда жамоа ким эканини ортиғи билан исботлаб бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!