Саудия Арабистони футболида тарихий воқеа содир бўлди!
Саудия Арабистони аёллар терма жамоаси тарихдаги илк халқаро ўйинини ўтказди.
Сейшел оролларига қарши кечган ўртоқлик учрашувида "саҳро лочинлари" 2:0 ҳисобида зафар қучди. Муборак Ал-Бандари ўз терма жамоаси сафидаги тарихий - илк гол муаллифига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонида илк бор 2018 йилда аёлларга футбол баҳсини бевосита стадиондан томоша қилиш учун рухсат берилганди. 2020 йилдан эътиборан мамлакатда аёллар лигаси ўйинлари ўтказиб келинади.
Фикрлар