Саудия Арабистони клуби Мессига Альба, Бускетс ва Суаресни сотиб олишга ваъда берди
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг 80 фоизлик имкониятга эга кейинги клуби каталониялик "Барселона" бўлади. Бу ҳақда журналист Жерар Ромеро ижтимоий тармоқларда хабар бермоқда.
Шу билан бирга, манба Саудия Арабистони клуби Мессига фойдали шартнома таклиф қилаётганини ҳам қўшимча қилади. Қолаверса, Леога шерик сифатида собиқ жамоадошлари Серхио Бускетс, Хорди Альба ва Луис Суаресни сотиб олиш ваъда қилинганди. Бу ўйинчиларнинг барчаси яқин дўстлар ва яна бирлашишдан хурсанд бўлишади.
Месси Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга ҳали рози бўлгани йўқ, чунки унинг асосий мақсади "Барселона"га қайтиш. Каталония клуби аргентиналик футболчини текинга ўз сафига қўшиб олиши ҳам аниқ бўлмади.
Фикрлар