
Саудия клуби раҳбари Месси билан музокаралар ўтказмоқчи
"Интер Майами" ва Аргентина терма жамоаси футболчиси Лионель Месси Саудия Арабистони чемпионатига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Sport.es журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, 38 ёшли ҳужумчини "Ал-Ҳилол" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Саудия клуби президенти айни дамда Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида АҚШда бўлиб турибди. У саккиз карра "Олтин тўп" соҳиби билан музокара ўтказмоқчи.
Лионелнинг Америка клуби билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг охирида якунига этади. Умуман олганда, аргентиналик футболчи "Интер Майами" сафида 62 та ўйин ўтказиб, 50 та гол ва 24 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Фикрлар