Саудия Про-лигаси. Роналду ва Феликснинг голлари "Ан-Наср"га ғалаба келтирмади

Саудия Про-лигасининг 11-турида "Ан-Наср" "Ал-Иттифоқ" билан куч синашиб, жанговар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди ва мавсумдаги илк очкосини йўқотди. Жамоа шу кунгача 10 та ўйинда ғалаба қозониб келаётган эди. 
 
Учрашувнинг 16-дақиқасида Жоржиньо Вейналдум ҳисобни очди. 47-дақиқада Жоау Феликс фарқни йўққа чиқазди. Орадан 20 дақиқа ўтиб, Криштиану Роналду фаолиятидаги 957-голини киритишга муваффақ бўлди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Лекин 80-дақиқада Вейналдум дублни расмийлаштириб, ҳисобни тенглаштирди. 
 
Маълумот ўрнида, "Ан-Наср" онлайн турнир жадвалида 31 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

  • С. Арабистони - Про Лига
  • Жорий мавсум
10010.png

Ал Иттифоқ

  • Georginio Wijnaldum 16'
  • Georginio Wijnaldum 80'
Тугаган
2 : 2

30.12.2025 22:30

2506.png

Ан-Насср

  • Cristiano Ronaldo 67'
  • João Félix 47'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!