Саудияликлар кўз тикаётган “Реал”, “Сити” ва “Ливерпуль” юлдузлари номи маълум бўлди

  • 27 Mar 12:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Саудия Арабистони клублари ёзги трансферлар даврида Европа топ-лигаларидаги бир неча машҳур ўйинчиларни олишга тайёргарлик кўрмоқда.

Tecno

Журналист Бен Якобс шайхларнинг нишонида турган юлдузлар рўйхатини эълон қилди.

Манбага кўра, саудияликлар кутаётган асосий юлдуз Винисиус Жуниор ҳисобланади. Уни “Реал”дан олиб кетиш учун шайхларни пулни аямоқчи эмас.

Кейинги қаторларда Англия Премьер-лигаси юлдузлари турибди. Хусусан, араблар “Манчестер Сити”дан Кейин де Брюйне, “Ливерпуль”дан Муҳаммад Салоҳ ва Дарвин Нуньес, “Арсенал”дан Габриэл Магальянс, “Вест Хэм”дан Муҳаммад Қуддусни олиб кетишни режалаштириб қўйган.

Бу ўйинчилар орасида ҳозирги клублари билан шартномаси якунланиб бораётган Муҳаммад Салоҳ ва Кевин де Брюйне асосий нишон ҳисобланади.

Comments

You must be logged in to commet!