Саудияликлар супертўпурарни “Реал” ва “Челси”га қолдирмайди

  • 29 сентябрь, 2023, 10:16
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимхен ва клуб раҳбарияти ўртасида вужудга келган зиддиятли вазиятдан қатор гранд клублар фойдаланиб қолмоқчи.

Tecno

Харидорлар орасида “Реал” ва “Челси” каби клублар бор. Улар 24 ёшли нигериялик тўпурарни январдаёқ трансфер қилишга ҳозирлик кўряпти.

Daily Mail нашрининг ёзишича, Саудия Арабистони клублари Виктор Осимхенни Европадан олиб кетмоқчи. Араблар кўп гол ураётган ҳужумчи учун “Реал” ва “ Челси”дан кўпроқ пул тикишга тайёр.

Агар “Наполи” мутасаддилари Осимхен билан юзага келган зиддиятни тўлиқ бартараф этмаса, қишки трансферлар вақтида Викторни сўраб келадиган жамоалар кўпайиб кетади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!