Саудиянинг уч футболчиси Роберто Манчини қўл остида ўйнашдан бош тортди

Қатардаги Осиё кубоги қизғин паллага кириб бормоқда. Саудия Арабистони футбол федерацияси терма жамоанинг муваффақиятини таъминлаш учун италиялик мутахассис Роберто Манчини олиб келган эди.

Бироқ терма жамоанинг уч футболчиси Салмон Ал-Фараж, Холид Ал-Ғаннам ва дарвозабон Наваф Ал-Ақидий Манчилик бошчилигидаги терма жамоада ўйнашни рад этди.

Бу футболчилар орасида Ал-Ақидий ва Ал-Фараж Осиё кубогида қайдномадан ўтказилган.

- Уч футболчининг терма жамоада ўйнамаслиги менинг қарорим эмас, балки уларники. Ал-Фараж менга ўртоқлик ўйинларида ўйнашни истамаслигини айтди, Ал-Ғаннам унга терма жамоа учун ўйнаш ёқмаслигини уқтирди. Ал-Ақидий дарвозабонлар мураббийига агар бошланғич таркибда бўлмаса, ўйнамаслигини айтган.

Ал-Ғаннам ва Ал-Ақидий бошланғич таркибда ўйнашни талаб қилмоқда, лекин мураббий сифатида сўнгги қарорни мен чиқараман. Биз улар билан суҳбатлашиб, миллий терма жамоада ўйнаш истаги ҳақида сўрадик. Улардан “йўқ” деган жавобни олдик.

Мен тажрибали ўйинчиларнинг бошланғич таркибдан жой сўрашини тўғри тушунаман, лекин ёш ўйинчилар илк дақиқдан ўйнаши кафолатланмаса, терма жамоада ўйнагиси келмаслигини қабул қила олмайман. Мен ўз юрти бош жамоаси учун ўйнашни истайдиганлар билан ишламоқчиман ва бу мавзуга бошқа қайтмайман, - деди Роберто Манчини.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!