Сауль Альварес ва Калеб Плант мутлақ чемпионлик жанги олдидан тарозидан ўтди. Эртага жанг (фотогалерея)
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида (-76,2 кг) WBC, WBА, WBО ва Тhe Ring камарлари эгаси Сауль Альварес ўзининг навбатдаги жангини IBF чемпиони Калеб Плантга қарши ўтказади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 7 ноябрь тонгида Америка Қўшма Штатларидаги "MGM Grand" аренасида бўлиб ўтади. Жанг олдидан боксчилар вазн меъёрини бажарди. Унга кўра, Сауль Альварес 76,2 кг, Плант эса 75,7 кг тош босди.
(фото Аманды Весткотт) Boxingscene.com
Фикрлар