"Саутгемптон" "Реал", "Атлетико" ва МЮ кўзлаган футболчини сотиб олди

"Вальядолид" клуби ҳимоячиси Муҳаммад Салису "Саутгемптон" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбанинг хабар беришича, 21 ёшли африкалик футболчи янги жамоаси билан 2024 йилга қадар шартнома имзолаган. Унинг трансфери эса АПЛ кубига 12 миллион еврога тушган.

Айтиш керакки, Салису учун "Атлетико", "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" ҳам даъвогарлик қилаётган эди. У ўтган мавсум “Вальядолид” сафида 32 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!