Савичга А Сериянинг грандлари даъвогар
Римнинг "Лацио" клуби юлдузи Сергей Милинкович-Савич А Сериянинг бошқа клуби сафига ўтиши мумкин. "Gazzetta dello Sport" нашри хабарига кўра, 27 ёшли сербиялик футболчининг трансферига А Сериянинг топ клублари қизиқиш билдирмоқда.
Сергей кучлироқ клубдан таклиф олиш учун 2022 йилги жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатишни кутилмоқда. Милинкович-Савич "Лацио" билан 2024 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган. Унинг трансфер нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.
Италия чемпионатининг жорий мавсумида ярим ҳимоячи саккизта ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта гол ва бешта голли узатмани ёздириб қўйган.
Фикрлар