Сайловда ғалаба қозонсам, Холанд “Реал”да ўйнайди
Мадриднинг “Реал” клуби президенти лавозимига номзод Энрике Рикельме клуб раҳбари сайловларига бир неча кун қолганида шов-шувли баёнот берди.
Бизнесмен ғалаба қозонган тақдирда норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанднинг трансферини амалга ошириш ниятида эканини маълум қилди.
Рикельме “Манчестер Сити” форвардини олиб келиш режаси ҳақида Испаниянинг El Hormiguero кўрсатуви эфирида гапирди.
Дастур давомида у Холанд фамилияси туширилган футболкани ҳамда сайловолди ваъдаларини тасдиқловчи нотариал ҳужжатни намойиш қилди.
- Клуб ҳеч қачон сотилмайди ва 100 фоиз клуб аъзолари мулки бўлиб қолади. Бу ҳужжатда қайд этилган.
Агар ушбу футболчилар (Родри ва Холанд) бўйича ваъдаларимдан ҳеч бўлмаганда биттасини бажармасам, мен кафолат мажбуриятини имзолаганман. Унга кўра, ваъда бажарилмаган тақдирда келаси мавсум учун барча клуб аъзоларининг 100 фоиз аъзолик бадалларини ўзим тўлаб бераман, - деди Рикельме.

Фикрлар