Сэм Эллардайс: Погба МЮдан олаётган пулларини оқламаяпти

Англия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сэм Эллардайс "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба ўзига тўланаётган пулларга яраша ўйин кўрсатмаётганини айтди.

“МЮ мухлислари Погбадан аллақачон юқори даражадаги барқарор ўйинни кутишмоқда. У 25 ёшда ва айни дамда фаолиятининг чўққисида турибди. Унинг майдондаги ўйинлари эса тез-тез ўзгариб туради. Поль ўзига тўланаётган пулларни оқламаяпти. У "Манчестер Юнайтед"нинг ҳар бир аъзоси қилиши лозим бўлган барқарор ўйинни кўрсатиши шарт”, - дейди тажрибали мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!