Семеду "Барселона"дан кетишни режалаштирмоқда, аммо клуб уни йўқотишни хоҳламаяпти
"Барселона" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Нелсон Семеду мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 25 ёшли португалиялик футболчи каталонияликлар сафида етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаётгани боис шу қарорга келган. Унга эса “Атлетико” Мадрид жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Аммо, бундан аввалроқ “Барселона” раҳбарияти Семедуни сотмоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Семеду ўтган мавсум “Барселона” сафида жами 46та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “кўк-анор ранглилар” билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар