Сен қиммат футболчисан, деб мени алдашди!

Аргентиналик футболчи Гонсало Игуаин “Арсенал”га трансфери қандай барбод бўлганини айтиб берди.

- “Наполи”га ўтишдан олдин, “Арсенал” билан шартнома тузиш имкони туғилганди. Биз музокара ўтказдик, лекин улар мени сотиб олмади ва Месут Ўзилни 80 миллион еврога трансфер қилди.

“Арсенал” мутасаддилари менга: “Катта харажатларга имкониятимиз йўқ. Сен қимматбаҳо футболчисан”, дейишди. Шундан кейин мен Неаполга йўл олдим. Улар икки кундан кейин Месут Ўзилни 80 миллион еврога харид қилди. Ҳайратда қолдим, - деди Гонсало Игуаин.

Аргентиналик машҳур ҳужумчи Европадаги фаолияти давомида “Реал”, “Наполи”, “Ювентус”, “Милан”ва “Челси”да ўйнаган. Унинг биринчи профессионал клуби “Ривер Плейт” ҳисобланади. Гонсало ҳозир АҚШ чемпионатида “Интер-Майами” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!