Сенегал терма жамоасида Мане ва Кулибали ўртасида можаро келиб чиққан
Сенегал терма жамоасида ҳужумчи Садио Мане ва ҳимоячи Калиду Кулибали ўртасида келишмовчилик юзага келгани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда Goals Side нашри маълумот берди.
Манбанинг ёзишича, миллий жамоанинг икки етакчиси ўртасидаги таранглик жаҳон чемпионати учун таркибга ҳимоячи Маланг Саррни қўшиш масаласида келиб чиққан.
Маълумотларга кўра, Мане Саррни терма жамоага чақиришни қатъий қўллаб-қувватлаган, Кулибали эса бу қарорга қарши бўлган.
Сенегал терма жамоаси мундиалдаги иштирокини 1/16 финалда Бельгияга қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг якунлади (2:3). Мусобақадан чиқиб кетиш ортидан ярим ҳимоячи Пап Гейе жорий бош мураббий Пап Тиав ва унинг штаби ишлаб турган бир пайтда миллий жамоа сафида ўйнамаслигини маълум қилди.

Фикрлар