Сенсация. Сауль Альварес мағлубиятга учради

Профессионал бокснинг ярим оғир вазн тоифасида WBА чемпиони Дмитрий Бивол Сауль Альваресга қарши жанг олиб борди. Тўлиқ 12 раунд давом этган баҳсда Бивол очколар ҳисобида (115-113 барча ҳакамлар) ғалаба қозонди. Сауль Альварес Флойд Мейвезердан сўнг, иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Бивол тайёргарликни биринчи босқичини Ўзбекистонда олиб борди. Шунингдек, Исроил Мадримов билан спарринг жангларида иштирок этди. Сауль Альварес асосан қозоғистонлик боксчилар билан ишлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!