Франциянинг “Сент-Этьен” клуби ўз таркибини А серия футболчиси билан тўлдирди.

Француз клуб расмий сайтининг хабар тарқатишича, “авлиёлар” “Удинезе” клуби ҳимоячиси Габриэл Силва билан келишувга эиришшига муваффақ бўлишган. Бразилиялик футболчи францияликлар билан 2020 йилга қадар шартномага имзо чеккан. “Удинезе” эса 26 ёшли футболчи учун 2,5 миллион еврога эга бўлган.

Қайд этиш лозим, Силва ўтган мавсумда А серияда 5 та ўйинда майдонга тушган.