Сербия футбол иттифоқи Швейцарияга билан ўйиндаги ҳакамлик устидан арз қилади

Сербия футбол иттифоқи терма жамоанинг Швейцарияга қарши ўйиндаги ҳакамлиги устидан ФИФАга арз қилади. Мазкур беллашувни германиялик Феликс Брих бошқарганди. 

ЖЧ–2018 турнири гуруҳ босқичи 2-турида Сербия термаси Швейцарияга қарши баҳс олиб борди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Сербияликлар 1:0 ҳисобида олдинда бораётган эди.

“Швецария билан ўйиндаги ҳакамлик устидан арз қилмоқчимиз. Шунингдек, пенальтидан ташқари яна бир нечта вазиятда бизга қарши ҳакамлик қилишди”, – деди Сербия футбол иттифоқи бош котиби Йован Шурбатович.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!